АсосийЖамият

Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.

'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

Сирдарёда давлат рақам белгисини ўзгартирган ҳолда тақиб ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчисига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда ЗИЛ-53 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси давлат рақам белгисини ўзгартирган ҳолда тақиб ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалди. Унда кўринишича, ҳайдовчи юк машинасига давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб олган.

Ҳолат Сирдарё вилояти ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчи аниқланди. Ҳайдовчи бу иш қонунбузарлик эканини билганини айтиб, кечирим сўраган.

“Қонунбузарлик эканини билардим. Энди ўша номерлар чиқади деганга қизиқишга қўйдик. Узр сўрайман. Бошқаларга бундай ўзбошимчалик билан иш қилмасликларини сўраб қоламиз”, деган ҳайдовчи.

Қоидабузарлик бўйича йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авичиптасиз қолиб кетди

    Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.

    'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

    Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    'Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:17

    Тошкентда 6 мингдан ортиқ йўловчи автобусда йўлкира тўламагани учун жаримага тортилди

    Йил бошидан бери 6182 нафар фуқаро йўл ҳақи тўламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.