Сирдарё вилоятида маҳаллий тадбиркор аёлга бир неча ой давомида шилқимлик қилган Янгиер шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи А.Б.га нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Nova.uz хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак аёлга тинмай шахсий хабарлар жўнатган, унинг дўконига бир неча бор солиқ инспекторларини юборган ва гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"ни таклиф қилган. Буларнинг барчаси аёлнинг эри йўқлигида содир бўлди.
Аёл таъқиблардан қўрқиб, бир неча кун уйидан чиқмаган ҳамда дўконига ҳам бормаган. Ҳукмга кўра, А.Бегматов ишдан бўшатилиб, иш эса “майда безорилик” сифатида баҳоланган.
“Бу воқеа алоҳида ҳодиса эмас, балки жамият шилқимлик ва таъқиблар хавфига жиддий қаралмаслигини акс эттиради. Шаҳвоний шилқимликнинг аниқ белгиларига қарамай, нима учун иш "майда безорилик" моддаси бўйича қўзғатилгани тушунарсиз. Ушбу ҳуқуқий баҳо аёлларни ҳимоясиз қолдиради ва тажовузкорларга жазосизлик ҳиссини беради”, — дейилади хабарда.