АсосийЖамият

Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди

Жанжалга гувоҳ бўлган Gentra ҳайдовчисининг хотини ҳомиласидан айрилди.

'Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди'ning rasmi

Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди. 

Хабарга кўра, жорий йилнинг 19 март куни Яккасарой тумани Муқимий кўчасида BYD ва Gentra автомашиналари ҳайдовчилари ўртасида келиб чиққан можарода ҳомиладор аёл тан жароҳати олиб, ўз фарзандидан айрилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, воқеа ҳайдовчилардан бири йўлнинг ўнг бўлагига ўтишга уриниб қолганида бошланган. Можаро давомида BYD ҳайдовчиси ва унинг яқин қариндоши иккинчи ҳайдовчига ҳужум қилиб, автомобиль ойналарини синдирган ҳамда унинг ҳомиладор турмуш ўртоғига жисмоний тажовуз қилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳодисанинг барча иштирокчилари қўлга олинган.

Ҳомила нобуд бўлишининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мутахассислар хулосаси чиққанидан сўнг, жиноят ишининг ҳуқуқий малакаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади

    Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

    'Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тадбиркорга тегишли тартибда чора кўрилиши учун ИИВга расмий ариза киритди.

    'Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:16

    Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1,5 гектар ер майдонидаги қуриган ўтлар ёнган.

    'Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:10

    Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди

    Мудҳиш воқеа содир бўлган вақтда аёл ҳомиладор бўлган.

    'Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади

    21 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда 48 ёшли эркак 13 ёшли қизларга шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият 20.09.2025 22:34

    Тошкентда 48 ёшли эркак 13 ёшли қизларга шилқимлик қилди

    Болалар омбудсманига кўра, эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.