АсосийЖамият

Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тадбиркорга тегишли тартибда чора кўрилиши учун ИИВга расмий ариза киритди.

'Тошкентда қурилишга рухсат олиш учун яхшигина харажат борлигини айтган тадбиркорни боши балога қоладиган бўлди'ning rasmi

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаро (тадбиркор) Усмонжон Абдусамадовга нисбатан тегишли тартибда жавобгарлик чоралари кўриш ва ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб, Ички ишлар вазирлигига расмий ариза киритди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 29 август куни қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда ўзини бир нечта қурилиш компаниялари раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов турли даъволар билан чиқди.

У, жумладан, "Тошкентда битта уй учун 200 минг долларгача харажат бор", — дея жамоатчилик орасида асоссиз ахборот тарқалишига сабабчи бўлди.

"Мазкур маълумотлар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларни келтириб чиқарди. Оқибатда қурилиш соҳасида республика миқёсида олиб борилаётган ислоҳотларга, соҳа вакиллари ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига нисбатан салбий муносабат шаклланмоқда", — дейилади хабарда.

Шунингдек, бу ўз навбатида Вазирлик ва унинг тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказаётгани ҳам таъкидланди.

"Вазирлик қурилиш соҳасига оид барча давлат хизматлари ва тўловлар белгиланган тартибда электрон тарзда амалга оширилишини, бу жараёнда қўшимча маблағ талаб қилиниши қатъий тақиқланганини қайд этди.

Жисмоний ва юридик шахслар шаҳарсозлик ҳужжатларини олиш учун аризаларни фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат хизматлари марказлари орқали юбориши мумкин. Аризаларни кўриб чиқишда фуқаро ва ваколатли орган вакили ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотга йўл қўйилмайди. 

Хусусан, объект қурилишига оид рухсатнома олишдан тортиб, уни фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назорат қилинади. Бу жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентлар асосида аниқ тартибга солинган", — дейилади вазирлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Тўйлар ва оилавий тадбирлар қатъий назоратга олинади

    Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.

    'Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари йўл талашиб жанжаллашди

    Жанжалга гувоҳ бўлган Gentra ҳайдовчисининг хотини ҳомиласидан айрилди.

    'Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:16

    Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди

    Ҳодиса оқибатида 1,5 гектар ер майдонидаги қуриган ўтлар ёнган.

    'Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:10

    Фарғонада хотини ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилу 6 ойга қамалди

    Мудҳиш воқеа содир бўлган вақтда аёл ҳомиладор бўлган.

    'Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:06

    Бугун ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади

    21 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда 48 ёшли эркак 13 ёшли қизларга шилқимлик қилди'ning rasmi

    Жамият 20.09.2025 22:34

    Тошкентда 48 ёшли эркак 13 ёшли қизларга шилқимлик қилди

    Болалар омбудсманига кўра, эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.