Туркияда 21 ёшли қизнинг танасидан 287 та тош олиб ташланди Туркиянинг Карабук вилоятида истиқомат қилувчи 21 ёшли қиз ноёб жарроҳлик амалиётидан ўтди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Узоқ давом этган қориндаги кучли оғриқлар сабаб шифохонага мурожаат қилган беморнинг текширувлари чоғида танасида кўплаб тошлар аниқланган.
Шифокорлар томонидан ўтказилган мураккаб операция жараёнида қизнинг сийдик йўллари ва буйракларидан жами 287 дона тош олиб ташланди. Олиб ташланган тошларнинг энг каттасининг диаметри 2,5 сантиметр экани қайд этилди.
Тиббий ходимларнинг таъкидлашича, бемор туғма урологик касаллик билан дунёга келган бўлиб, ушбу ҳолат жуда кам учрайдиган тиббий жараён сифатида қайд қилинди.
Операциядан кейин беморнинг аҳволи барқарорлашгани, шифокорлар назорати остида даволаниши давом этаётгани билдирилди.