АсосийЖамият

“Куёв навкари”, “ота кўрди”, "сеп ёйди” маросимларини ўтказиш тўхтатилади

Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилингани муносабати билан тўй-маросимлари белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.

'“Куёв навкари”, “ота кўрди”, "сеп ёйди” маросимларини ўтказиш тўхтатилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирларнинг ўтказилиш тартиби белгиланди. Эндиликда тўй-маросимлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади.

Маълум қилинишича, 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Бу даврда ортиқча исрофнинг олдини олиш, аҳолига етарли ва сифатли озиқ-овқат етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қарорга кўра, тўй ва маросимлар 2019 йилда тасдиқланган низом асосида ўтказилади. Оилавий тадбирларда — 200 нафаргача, ош маросимида — 250 нафаргача, қўшалоқ тўйлар ва ҳашарларда — 250–300 кишигача меҳмон қатнашиши мумкин.

Шунингдек, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган урф-одатлар “Куёв навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” каби маросимларни ўтказиш тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар