АсосийЖиноят

Пойтахт аэропортида 9 та iPhone 17 ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар фош этилди

Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Пойтахт аэропортида 9 та iPhone 17 ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар фош этилди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропортида 9 та iPhone 17 ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” хабар берди.

Билдирилишича, Доҳа—Тошкент йўналиши бўйича келган Ўзбекистон фуқароси божхона назорати зонасининг “яшил йўлаги”дан ўтишга уринган.

Текширув вақтида унинг багажидан йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, умумий қиймати қарийб 230 миллион сўмлик 9 дона iPhone 17 телефони топилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар