АсосийЖиноят

Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Уюшган жиноий гуруҳнинг фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ва жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.

'Инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

Тошкент ва тўрт вилоятда инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарёда вилоятларида яшовчи 12 нафар шахс ижтимоий тармоқларда касал беморларни топиб, соғлом фуқароларни катта пул эвазига органини сотишга қизиқтирган.

Чет элдаги шериклари ёрдамида эса ҳужжатлар сохталаштирилиб, донорлар “қариндош” сифатида кўрсатилган ва қўшни давлатдаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётлари ўтказилган.

Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. 

Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.

    Бошқа янгиликлар