АсосийДунё

АҚШ да терапевт робот ишга туширилди

Робиннинг асосий вазифаси беморларга даволаниш даврида руҳий ва маданий кўмак бериш.

'АҚШ да терапевт робот ишга туширилди'ning rasmi

Қўшма Штатлардаги соғлиқни сақлаш муассасалари ёш ва кекса беморларга қулайлик яратиш учун роботлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Билдирилишича, унинг танаси учбурчак шаклда силлиқ қилиб ишланган ушбу роботнинг бўйи 1,2 метрни ташкил қилади. У айнан қучоқлаш учун мўлжалланган. Робиннинг овози худди 7 ёшли қизчанинг овозига ўхшайди. 

Робот ишлаб чиқарувчиларининг фикрича, Робин асосан оғриқли процедураларга дуч келадиган узоқ муддатли парваришдаги болаларга руҳий ёрдам беради. 

“Робиннинг асосий вазифаси беморларга даволаниш даврида руҳий ва маданий кўмак беришдир”, дейди —“Эхпер” технологиялари бош директори.

Шунингдек, ушбу робот кекса беморларга ҳам хизмат кўрсатади. Робин уларга “набира”дек ғамхўрлик қилади. Қариялар уйларида эса демансия билан оғриган одамлар билан хотира ўйинларини ўйнайди.

    Бошқа янгиликлар