АсосийДунё

Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи қайта учрашди

Августдаги келишувлар нега яна муҳокамада?

'Мирзиёев ва Иордания Подшоҳи қайта учрашди'ning rasmi

Нью-Йоркдаги суҳбатда икки давлат манфаатларини ривожлантириш бўйича аниқ чоралар келишиб олинди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Музокаралар давомида жорий йил август ойида Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.

Икки давлат етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини тез фурсатда ҳаётга татбиқ этиш учун мувофиқлашган чора-тадбирларни кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар