АсосийДунё

Фуқаро қамоқда бемалол яшаш учун жиноят содир этди

У ўз ҳаракатларини озодликдан маҳрум этиш жойларида бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланиш истаги, ҳозир доимий яшаш жойига эга эмаслиги билан изоҳлаган.

'Фуқаро қамоқда бемалол яшаш учун жиноят содир этди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида теракт ҳақида учинчи марта ёлғон хабар берган эркак судланди. Маълум бўлишича, у бу ишни яна колонияга тушиш учун атайлаб қилган.

Аршалин туман суди террорчилик ҳаракатлари ҳақида била туриб ёлғон хабар бергани учун илгари икки марта судланган чўпонга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. 2025 йил август ойида у 112 рақамига қўнғироқ қилиб, гўёки Остонадаги автовокзалга бомба қўйилганини айтган эди. Фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб борди, бироқ хабар тасдиқланмади.

«Судда М. айбига иқрор бўлди ва ўз ҳаракатларини озодликдан маҳрум этиш жойларида бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланиш истаги, ҳозир доимий яшаш жойига эга эмаслиги билан изоҳлади», дейилади хабарда.

Суд эркак илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятлар учун жавобгарликка тортилгани, аммо тегишли хулоса чиқармаганини инобатга олди. Унга икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:17

    Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

    У аёлни болта билан уриб ҳушидан кетказган, сўнг пичоқ билан сўйган.

    'Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:56

    Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда

    Европарламент депутати Кинга Гал Еврокомиссия раҳбари ва Франция президенти ўртасидаги ўчириб ташланган хабарлар ҳақида маълум қилди.

    'Туркиялик хонанда Гул Тут балкондан тушиб кетиб вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:46

    Туркиялик хонанда Гул Тут балкондан тушиб кетиб вафот этди

    Гуллу тахаллуси билан танилган машҳур хонанда 51 ёшда бўлган.

    'Инсоният 2055 йилгача Марсда яшашни бошлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:19

    Инсоният 2055 йилгача Марсда яшашни бошлаши мумкин

    Илон Маск ўз таxминлари асосида ушбу баёнотни берди.

    'Фаластин президенти дунёга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:55

    Фаластин президенти дунёга мурожаат қилди

    Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида Ғазода юз бераётган урушни “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолади.

    'Нью-Йоркда яхши мезбонлик кўрсатмаган Трамп Эрдўғанни “оғзидан бол томиб мақтади”'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:38

    Нью-Йоркда яхши мезбонлик кўрсатмаган Трамп Эрдўғанни “оғзидан бол томиб мақтади”

    Aввалроқ Туркия президенти  Нью-Йоркда Трамп кортежи сабаб тўхтаб қолган эди.