АсосийДунё

Трамп АҚШда туғма фуқароликни бекор қилмоқчи

Оқ уй туғма фуқароликни бекор қилишга оид фармонни қўллаб-қувватлаш учун яна Олий судга мурожаат қилди.

'Трамп АҚШда туғма фуқароликни бекор қилмоқчи'ning rasmi

Оқ уй Дональд Трамп маъмуриятининг туғма фуқароликни бекор қилишга оид фармонини кучда қолдириш учун АҚШ Олий судига мурожаат қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz". 2025 йил 26 сентябрда юборилган мурожаат шу масалада бир йил ичида олий судга иккинчи марта қайрилиш ҳисобланади.

2025 йил 20 январда имзоланган фармонга кўра, АҚШ ҳудудида ноқонуний мигрантлар ёки вақтинчалик чет эллик фуқаролардан туғилган болаларга автоматик равишда фуқаролик ҳуқуқи берилиши тақиқланади. Маъмурият бундай амалиётни 14-тузатишнинг “нотўғри талқини” деб ҳисоблаб, уни мамлакат учун “салбий оқибатларга олиб келувчи” омил сифатида баҳоламоқда.

 

Қуйи судлар ҳозирга қадар мазкур сиёсатни бир неча бор тўхтатиб қўйган. Июл ойида Сан-Франциско апелляция суди федерал судьянинг АҚШ бўйлаб Трамп фармонини блоклаш ҳақидаги қарорини тасдиқлаган эди. Шу ойда Нью-Ҳемпшир судьяси ҳам ACLU даъвосини қондириб, фармоннинг янги туғилган чақалоқларга татбиқ этилишига тўсқинлик қилди.

 

Оқ уй ушбу сиёсат охир-оқибат Олий суд томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда. Бироқ масалани кўриб чиқиш учун зарур бўлган тўрт судья овози таъминланиши номаълумлигича қолмоқда.

 

Ҳимоячилар фармонни конституцияга зид деб ҳисобламоқда. ACLU вакили Коди Вофси уни “ноқонуний” дея атаган. Мазкур масалада 1898 йилда Олий суднинг Вонг Ким Арк иши бўйича чиқарган қарори прецедент бўлиб хизмат қилмоқда. Ўшанда суд АҚШда туғилган хитойлик муҳожирларнинг фарзандларига фуқаролик ҳуқуқини тан олган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияга Украинага 643 та йирик ракета ва учувчисиз самолётлар билан зарба берди'ning rasmi

    Дунё 28.09.2025 20:54

    Россияга Украинага 643 та йирик ракета ва учувчисиз самолётлар билан зарба берди

    Расмий маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 14 киши яраланган.

    'БМТнинг Эронга қарши санкциялари 10 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди'ning rasmi

    Дунё 28.09.2025 12:40

    БМТнинг Эронга қарши санкциялари 10 йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди

    Россия ва Хитой томонидан таклиф қилинган Эронга қарши санкцияларни қайта тиклашни олти ойга кечиктириш бўйича резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашида қўллаб-қувватланмагач, Эронга қарши халқаро санкциялар тикланди.

    'Жаҳон қарзи рекорд даражага етди'ning rasmi

    Дунё 26.09.2025 21:46

    Жаҳон қарзи рекорд даражага етди

    Глобал қарз йилнинг биринчи ярмида 21 триллион доллардан кўпроққа ошиб, 337,7 триллион доллар бўлган.

    'Россияда аёлига сохта ҳужжат тайёрлаган ўзбекистонлик эркак 18 ойга қамалди'ning rasmi

    Дунё 26.09.2025 21:35

    Россияда аёлига сохта ҳужжат тайёрлаган ўзбекистонлик эркак 18 ойга қамалди

    Ҳужжатлар иммиграция органларига тақдим этилганда экспертиза уларнинг қалбакилигини тасдиқлаган.

    'Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 26.09.2025 17:17

    Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

    У аёлни болта билан уриб ҳушидан кетказган, сўнг пичоқ билан сўйган.

    'Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё 26.09.2025 15:56

    Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда

    Европарламент депутати Кинга Гал Еврокомиссия раҳбари ва Франция президенти ўртасидаги ўчириб ташланган хабарлар ҳақида маълум қилди.