АсосийБу қизиқ

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатдан келган телефонлардан фойдаланяпти?

2025 йилнинг дастлабки 8 ойида мамлакатга қарийб 2,76 миллион дона телефон импорт қилинган.

'Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатдан келган телефонлардан фойдаланяпти?'ning rasmi

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга умумий қиймати 306,7 миллион доллар бўлган 2,76 миллион дона телефон олиб кирилган. Бу кўрсаткичлар йилдан-йилга ортиб бормоқда:

— 2024 йил (январь–август): – 2,57 млн дона телефон, – 236,2 млн доллар.

— 2023 йил (январь–август): – 2,25 млн дона телефон, – 156 млн доллар.

— Асосий телефон етказиб берувчи давлатлар (2025 йил январь–июнь ҳолатига):

— Хитой — 1,4 миллион дона

— Ветнам — 375,1 минг дона

— БАА — 64,2 минг дона

2024 йилнинг шу даврида эса асосий импорт қуйидагича бўлган эди:

— Хитой — 2,1 миллион дона

— Ветнам — 405,5 минг дона

— Ҳиндистон — 70,3 минг дона

Статистика шуни кўрсатадики, Ўзбекистонга олиб кирилаётган телефонларнинг йирик қисми Хитойда ишлаб чиқарилган бўлиб, бу мамлакат ўзбекистонликлар орасида смартфонлар бозорида етакчилик қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 19:21

    Кападзе Индонезия сафари мақсадини очиқлади

    Темур Кападзе Индонезияга ташрифи терма жамоани бошқариш билан боғлиқ эмаслигини, сафар фақат реклама ва туризм мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.

    '“Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 15:57

    “Коинот гўзали – 2025” танловида Мексика вакили Фотима Бош ғолиб бўлди

    Унга ғолиблик тожини 2024 йилги мисс — даниялик Виктория Тейлвиг топширди.

    'Темур Кападзе Индонезияга борди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 14:57

    Темур Кападзе Индонезияга борди

    Мураббий ҳозирда музокаралар учун Жакартада бўлиб турибди.

    'Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 11:06

    Камбағал оилалар ёшларига армия ва “права” учун тўлов давлат ҳисобидан қопланади

    1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўтайди.

    'Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.11.2025 07:56

    Бугун ҳарорат 21 даражагача илийди

    “Ўзгидромет” бугун, 21 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Марказий банк валюта курсларини эълон қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.11.2025 16:42

    Марказий банк валюта курсларини эълон қилди

    Доллар қимматлашди, евро арзонлашди, олтин нархи ошди.