АсосийЖамият

Нега Air Samarkand авиакомпанияси ходимларга уч ойдан буён ойлик тўламаяпти?

Ҳолат юзасидан авиакомпания изоҳ берди.

'Нега Air Samarkand авиакомпанияси ходимларга уч ойдан буён ойлик тўламаяпти?'ning rasmi

Рус нашрларида Ўзбекистондаги Air Samarkand авикомпанияси 50 нафарга яқин россиялик ходимига уч ойдан бери ойлик тўламаётгани ҳақида ёзди.

Бугун, 29-сенябр куни Air Samarkand мазкур хабарда келтирилган ҳолатни изоҳлади. Авиакомпания ҳақиқатан ҳам иш ҳақи тўловлари кечикаётганини тан олган. Бунга нималар сабаб бўлганини тушунтиришга уринган.

“2025 йил баҳор ва ёз ойларида бутун ҳаво кемалари парки режадан ташқари техник хизматдан ўтказилди. Бу эса қисқа муддатларда сезиларли ва режалаштирилмаган харажатларни талаб қилди. Раҳбарият олдидаги устувор вазифа — иш ҳақи бўйича қарздорликни имкон қадар қисқа муддатда қоплаш ва вазиятни барқарорлаштириш”, — дейилади манбада.

Авиакомпания харажатларни қисқартириб, иш ҳақи тўловларига устуворлик берилаётганини ҳам таʼкидлаган.

“Аир Самаркандда турли мамлакатлардан бўлган мутахассислар меҳнат қилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар фуқаролик, лавозим, иш стажи ва бошқа омиллардан қатʼи назар, барчага бир хил тартибда бажарилади. Шошилинч ҳаётий вазиятларда ходимларга бирламчи молиявий ёрдам кўрсатилади. Тўловлар жараёни ва авиакомпаниянинг асосий қадамларига доир ахборотни жамоага тўғридан-тўғри етказиб борамиз, очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаймиз”, дейилади баёнотда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.