АсосийДунё

Дунёда 733 млн киши очликдан азият чекмоқда

Ҳар куни бир миллиарддан ортиқ порция яроқли озиқ-овқат ташлаб юборилади. Бу эса очликдан азият чекаётган одамларни кунига камида бир марта тўйинтиришга етади.

'Дунёда 733 млн киши очликдан азият чекмоқда'ning rasmi

Бугунги кунда бутун дунёда қарийб 733 миллион киши очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хабар берди.

Билдирилишича, ҳар куни бир миллиарддан ортиқ порция яроқли озиқ овқатлар ташлаб юборилади, бу миқдордаги таомлар очликдан азият чекаётганларни кунига камида бир марта тўйдиришга етади.

Дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқатнинг 13,2 фоизи ҳосил йиғим-теримидан чакана савдога етиб боргунча йўқолади, яна 19 фоизи ёки 1,05 миллиард тоннаси эса уй хўжаликлари, умумий овқатланиш муассасалари ва чакана савдо тизимларида исроф бўлади. Озиқ-овқатнинг йўқотилиши ва ташлаб юборилиши нархларнинг ошишига олиб келмоқда. Бундан ташқари, чиқиндига айланган маҳсулотлар полигонларда иссиқхона газларини чиқариб, иқлим ўзгаришини тезлаштирмоқда.

“Озиқ-овқат исрофи ва йўқотилишини камайтириш орқали уч томонлама фойда олиш мумкин: озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишни яхшилаш, ишлаб чиқарувчилар, корхоналар ва истеъмолчилар учун иқтисодий фойдани таъминлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва иқлимга таъсирни камайтириш, биохилма-хилликни сақлаш ва ифлосланишни қисқартириш”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар