Хитой дунёда биринчи бўлиб С1500 номли 1 МВт қувватга эга учувчи шамол электр станциясини ишга туширди. Бу ҳақда “Соутҳ China Morning Post” хабар берди.
Билдирилишича, Шинжон-Уйғур автоном вилоятида Saw Energy Technology стартапи ишлаб чиққан энг қудратли учувчи шамол турбинаси муваффақиятли синовдан ўтказилган. Баскетбол майдони катталигига тенг ва 13 қаватли бино баландлигидаги гелий билан тўлдирилган ҳаво платформаси генераторларни 1000 метр баландликкача кўтарилган.
Синов парвозлари жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари ўтказилиб, “яшил” технологиялар бўйича Хитойнинг етакчилигини яна бир бор намоён қилган. Турбина биринчи бор тарихда 1 МВт электр энергияси ишлаб чиққан ва барча режалаштирилган вазифаларни бажарган. Оммавий ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланиб, илк қурилмалар электр тармоғига уланади.
С1500 синовлари чўл шароитида ўтказилиб, конструктсияни йиғиш, босимни текшириш, кучли шамолларда кун-тун ишлаш ва фавқулодда вазиятда йиғиб қўйиш жараёнларини ўз ичига олган. Қурилма, айниқса, табиий офатлар вақтида электр таъминотида узилишлар бўлганда ва узоқ ҳудудларни энергия билан таъминлашда муҳим ёрдамчи бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча ишлаб чиқарилаётган энергиянинг таннархи юқори, бироқ оммавий ишлаб чиқариш натижасида нарх киловатт-соатига 10 центгача тушиши мумкин.
Анъанавий шамол турбиналаридан фарқли равишда, С1500 баланд минораларга муҳтож эмас. У гелийли ҳаво қобиғи ёрдамида генераторларни 1500 метр ва ундан юқорига кўтаради.






