АсосийДунё

Афғонистондаги баъзи телеканаллар фаолияти чекланди

TOLO, Lemar, TOLOnews, Shamshad, Тамадон ҳамда бир қатор телеканаллар илгари интернет орқали узатилган дастурларини эфирдан узиб қўйган.

'Афғонистондаги баъзи телеканаллар фаолияти чекланди'ning rasmi

Афғонистонда мамлакат бўйлаб интернет ва телекоммуникация хизматлари чекланиши ортидан аксар телеканаллар фаолияти чекланди. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар берди.

TOLO, Lemar, TOLOnews, Shamshad, Тамадон ҳамда бир қатор телеканаллар илгари интернет орқали узатилган дастурларини эфирдан узиб қўйган. Фақатгина “Толибон” назоратидаги Radio Television Afghanistan (РТА), Maarif ва RTA Sport каби каналлар онлайн эфир узатмоқда.

Мамлакатда интернет узиб қўйилиши Moby Гроупъга қарашли TOLOnews, TOLO, Lemar, Arman ва Аракозия телеканалларининг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатган. Интернет ва телекоммуникация хизматларини тўхтатиш тўғрисидаги қарор “Толибон” бошқарувидаги Афғонистон телекоммуникацияларини назорат қилиш агентлиги ҳамда Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги томонидан қабул қилинган. Манбаларнинг маълумот беришича, Roshan, Etisalat, Afghan Wireless ва Afghan Telecom каби йирик провайдерларга барча оптик толали тармоқлар фаолиятини тўхтатиш буюрилган.

Техник мутахассисларга кўра, оптик толали тармоқнинг ўчирилиши мамлакат бўйлаб телекоммуникация минораларининг фаолиятини тўхтатиб, Афғонистонни жаҳон коммуникациясидан бутунлай узиб қўйган. Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, чекланган хизматлар кейинчалик қайта тикланиши мумкин. Аммо юқори тезликдаги интернет ва оптик толали алоқа “Толибон” олий раҳбарининг буйруғига биноан тўлиқ тўхтатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маск 700 млрд доллар билан дунёдаги энг бой инсон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:53

    Илон Маск 700 млрд доллар билан дунёдаги энг бой инсон бўлди

    Тесла бош директори ИлонИаскнинг бойлиги Делаваре Олий суди қарори билан тикланган 139 млрд долларлик акциялар натижасида 749 млрд долларга етди.

    'Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2025 18:08

    Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

    Улар давлат совғалари билан боғлиқ коррупция иши бўйича айбланмоқда.

    'Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 17:55

    Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди

    Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, Украинага қарши жангларда камида 26 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 7 нафари бедарак йўқолган.

    'Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 16:54

    Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади

    Украина ва Россия вакиллари АҚШда урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун келади, аммо уч томонлама учрашув режалаштирилмаган.

    'Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 16:06

    Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади

    Қозоғистон президенти ядровий арсеналдан воз кечиш заифлик эмас, балки тинчлик ва глобал хавфсизликка садоқат эканини таъкидлади.

    'Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 08:01

    Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил декабрь ойи учун 573,5 мингта кам таъминланган оилага 312,6 млрд сўм ажратилди.