Маълум қилинишича, 55 ёшли судьянинг жасади тунги соат тахминан 01:00 атрофида бино яқинидаги гулзор ҳудудидан аниқланган. Унинг ёнидан ўз жонига қасд қилиш ҳақида ёзилган мактуб ҳам топилган. Ҳозирча расмийлар аниқ хулоса чиқармаган, бироқ полиция воқеани ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли асосий версиялардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
У Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига оид коррупция ишининг апелляция жараёнида суд ҳайъатига раислик қилган.
Дастлабки суд қарорiga кўра, Kim Keon-heeга акциялар нархини манипуляция қилиш ҳамда диний ташкилотдан қимматбаҳо совғалар қабул қилиш айбловлари билан 20 ойлик қамоқ жазоси тайинланган эди. Кейинчалик апелляция суди қарорига биноан, судья Shin Jong-o иштирокида унинг жазоси янада оғирлаштирилиб, 4 йил қамоқ жазосига ўзгартирилган.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, судья жасади ёнидан топилган мактуб мазмунида мазкур суд иши ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган. Бу эса воқеага оид қўшимча саволларни юзага келтирмоқда.
Айни пайтда полиция турли эҳтимолларни текширмоқда. Жумладан, судьянинг шахсий ва касбий босимлар остида бўлган-бўлмагани ҳам ўрганилмоқда. Воқеа Корея жамоатчилигида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.






