АсосийДунё

YouTube Трампни блоклагани учун 24,5 миллион доллар тўлайди

Келишув шартларига кўра, сумманинг 22 миллион доллари Оқ уйда бал зали қурилишига масъул бўлган Trust for the National Mall ташкилотига йўналтирилади.

'YouTube Трампни блоклагани учун 24,5 миллион доллар тўлайди'ning rasmi

YouTube видеохостинги 2021 йилда АҚШ Президенти Доналд Трампнинг ҳисобини вақтинча блоклаш билан боғлиқ суд даъвосини ҳал қилиш учун 24,5 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Бу ҳақда “Ассоcиатед Press” хабар берди.

Маълум қилинишича, берилган сумманинг 22 миллион доллар Оқ уйда бал зали қурилишига қолгани эса ёзувчи Наоми Вулф ва Америка консерватив иттифоқи каби иш бўйича бошқа даъвогарлар ўртасида тақсимланади.

Шунингдек, ЁуТубеъга эгалик қилувчи Alphabet компанияси Доналд Трамп билан суд можаросини ҳал қилган учинчи йирик технологик компания бўлди. Жорий йилнинг январида Meta Platforms Америка Президентининг Фаcебоокъдаги ҳисобини вақтинча блоклаб қўйиш билан боғлиқ даъвони ҳал қилиш учун 25 миллион доллар тўлашга рози бўлган. Х компанияси эса Оқ уй раҳбарининг Тwиттеръга қарши киритган даъвосини 10 миллион доллар эвазига ҳал қилишга рози бўлган.

Қайд этиш жоиз, Доналд Трампнинг Facebook, Instagram, YouTube ва Тwиттеръдаги ҳисоблари 2021 йил 6 январда унинг тарафдорлари президентлик сайловлари натижаларидан норози бўлиб, Капитолий биносига бостириб киргач блокланган эди. Ижтимоий тармоқлар раҳбарияти унинг хабарлари бу акцияга ён босган деб ҳисоблаган. 

    Бошқа янгиликлар