АҚШнинг NASA агентлиги Ой юзасида барқарор яшаш учун зарур бўлган инфратузилмага эга қишлоқ қуриш ниятида.
Агентлик раҳбари Шон Даффининг айтишича, лойиҳа доирасида атом энергетикаси жорий этилади, космонавтлар мунтазам равишда жойлаштирилади ва қурилишда Ой материалларидан фойдаланилади.
NASA шунингдек, 2026 йилда “Артемида II” миссиясини ишга тушириб, 50 йилдан кейин илк бор тўрт нафар астронавтни Ойга юборишни режалаштирмоқда.






