АсосийДунё

Путин чет эл активларини миллийлаштиришни буюрди

Россия президенти ЕИ музлатилган маблағларни Украина фойдасига ишлатса, мамлакатдаги хорижий компаниялар мулки мусодара қилинишини маълум қилди.

'Путин чет эл активларини миллийлаштиришни буюрди'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган маблағларини Украина фойдасига ишлатса, мамлакат ҳудудида қолаётган хорижий активларни миллийлаштириш тўғрисида фармон имзолади.

Бу қарор Европа Иттифоқида Россия Марказий банки маблағларидан Украинани молиявий қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш масаласи муҳокама қилинаётгани фонида қабул қилинган.

Манбага кўра, гап Россияда ҳануз фаолият юритаётган йирик хорижий компаниялар — UniCredit, Raiffeisen Bank International, PepsiCo ва Mondelez International активларини тезкор тарзда сотиб олиш ёки мусодара қилиш ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентабр охирида ЙИ раҳбарлари Украина учун музлатилган Россия резервлари ҳисобидан 140 млрд евро миқдорида кредит ажратиш режаси устида келишиб олганди. Москва эса бу ташаббусни “ўғрилик” деб атаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси 12 минг сўмдан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:47

    Долларнинг расмий курси 12 минг сўмдан ошди

    Доллар, евро ва рубль курсларида ўсиш кузатилди.

    'Нью-Йорк аэропортида 2 Delta самолёти тўқнашди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:39

    'HAMAS Трамп режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    HAMAS Трамп режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

    Ҳаракат қуролсизлантириш ва халқаро кафолатлар масалаларига эътироз билдирмоқда.

    'Ўзбекистонликлар кешбэклардан 906 млрд сўм жамғарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:52

    Ўзбекистонликлар кешбэклардан 906 млрд сўм жамғарди

    Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 121 миллиондан ортиқ чек бўйича тўловлар амалга оширилган.

    'Толибон Афғонистонда интернет узилгани ҳақидаги даъволарни рад этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:29

    Толибон Афғонистонда интернет узилгани ҳақидаги даъволарни рад этди

    Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид интернет бутунлай узилгани ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.

    'Афғонистонда интернет тўлиқ ишга тушди'ning rasmi

    Дунё 01.10.2025 21:20

    Афғонистонда интернет тўлиқ ишга тушди

    Толибон ҳаракати мамлакатда интернетнинг ўчирилиши оптик толали инфратузилманинг бузилиши билан боғлиқлигини айтган.