2025 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда истеъмолчиларга фискал чеклар асосида 906 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк пуллари қайтарилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, умумий ҳисобда 121,8 миллионта фискал чек бўйича 99,8 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилган.
Кешбэк тўловлари бўйича ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 41,8 млрд сўм
Тошкент вилояти – 8,2 млрд сўм
Фарғона вилояти – 7,1 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 6,9 млрд сўм
Наманган вилояти – 5,2 млрд сўм
Кешбэк тизими истеъмолчиларнинг расмий савдоларга бўлган қизиқишини оширишда ва солиқ тушумларини кўпайтиришда муҳим воситага айланмоқда.