АсосийДунё

HAMAS Трамп режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда

Ҳаракат қуролсизлантириш ва халқаро кафолатлар масалаларига эътироз билдирмоқда.

'HAMAS Трамп режасини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда'ning rasmi

HAMAS ҳаракати АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф этган Ғазо бўйича тинчлик режасига муносабат билдириб, унинг бир қатор бандларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

ҲАМАС вакилларига кўра, улар асосий шарт сифатида ҳаракат аъзоларининг мажбурий қуролсизлантирилишини тўхтатиш, Исроил қўшинларининг ҳудуддан тўлиқ олиб чиқилишига халқаро кафолат бериш ва фаластинликлар хавфсизлигини таъминлашни талаб қилмоқда.

Гуруҳ ичида турли қарашлар мавжуд: айрим раҳбарлар оташкесимни бош шарт деб билиб, режани маъқуллашга мойил бўлган, бошқа қанот эса Ғазо устидан назоратни “қонунийлаштириш” ва “қаршилик ҳаракатини жиноят сифатида кўрсатиш”га қарши чиқмоқда.

30-сентябр куни ҲАМАС вакиллари Доҳада Туркия, Қатар ва Миср расмийлари билан музокара ўтказган. Якуний қарор 2−3 кун ичида қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Трамп ва Исроил Бош вазири Нетаняху Оқ уйда учрашиб, Ғазо бўйича 21 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё Бугун 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.