Самарқанд шаҳрида номаълум эркак ёш қизни куч билан машинага солиб олиб кетмоқчи бўлди. Воқеа куппа-кундуз куни кўча ўртасида, одамлар қаршисида содир бўлган.
Тармоқларда тарқалган видеоларда эркак қизга куч ишлатган ва уни мажбурлаб автомобилга ўтқазишга уринган. Ҳозирча расмий органлар воқеа юзасидан баёнот бермаган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани тахмин қилинмоқда.
Сўнгги вақтларда аёлларга нисбатан кўча зўравонлиги ҳолатлари тез-тез кузатилаётгани жамоатчилик орасида хавотир уйғотмоқда. Фуқаролар аёллар хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларга қатъий чора кўришни талаб қилмоқда.