Марказий банк 3 октябрь ҳолатига хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янгиланган расмий курсини эълон қилди. Доллар, евро ва рубль курсларида ўсиш кузатилди.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 15,62 сўмга қимматлаб, 12 099,72 сўм этиб белгиланди. Бу долларнинг сўмга нисбатан тарихий юқори кўрсаткичларидан биридир.
Евро ҳам 13,90 сўмга ошиб, 12 700,83 сўм, рубль эса 1,29 сўмга кўтарилиб, 124,38 сўм бўлди.