Бугун, 2 октябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, суҳбатда таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Президент Telegram Қозоғистонда рақамли кун тартибини ривожлантиришга кўрсатган ёрдами учун юқори баҳолаган.
Хусусан, компания расмий равишда Astana Hub резиденти бўлган, Қозоғистонда офис очган ва AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширган. Павел Дуров Қосим-Жомарт Тўқаевга сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берган.