Франция президенти суҳбат тафсилотларини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. У Эрон раҳбарини Исламабод шаҳрида бошланган музокаралар имкониятларидан фойдаланишга чақирган. Макроннинг таъкидлашича, бу жараён вазиятни деэскалация қилиш ва барча иштирокчи давлатлар учун минтақада ишончли хавфсизлик кафолатларини таъминлайдиган келишувга йўл очиши мумкин.
“Мен Эрон томонидан Ҳормуз бўғозида кемалар қатнови эркинлиги ва хавфсизлигини тезроқ тиклаш зарурлигини таъкидладим, Франция бу жараёнда кўмаклашишга тайёр”, — деди Франция президенти.
Шунингдек, у ўт очишни тўхтатиш режимига, жумладан Ливанда ҳам тўлиқ амал қилиш муҳимлигини қайд этди.






