АсосийДунё

Британияда икки сменада ишлаган фаррош ишдан бўшатилди

У 11 соатлик минимал дам олиш талабини бузган ва бу қонунбузарлик соғлиқ ва хавфсизликка таҳдид деб баҳоланди.

'Британияда икки сменада ишлаган фаррош ишдан бўшатилди'ning rasmi

Буюк Британияда фаррош сифатида фаолият юритган Огунмодеде исмли эркак иш ўринлари орасидаги минимал 11 соатлик дам олиш вақтига риоя қилмаганликда айбланиб, ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, у 2008 йилдан 2024 йилгача икки хил иш жойида бир вақтда ишлаган ва дам олиш вақтларини бирлаштириб, доимий равишда ортиқча иш бажарган.

Бу ҳолат Британия парламентида муҳокама қилинганидан сўнг унинг меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Огунмодеде эса ўзини яхши ҳис қилганини ва дам олиш кунлари етарли даражада ҳордиқ олганини билдирган. Шунга қарамай, у ишдан бўшатилиб, кейинчалик иш берувчисини судга берган.

Судда у ўзига нисбатан адолатсизлик бўлганини ва иш ҳақи ноқонуний ушлаб қолинганини таъкидлаган.

Суд эса унинг барча даъволарини рад этди. Судья Огунмодеденинг бундай ҳаракати қонунга зид эканини, бу эса нафақат унинг соғлиғи ва хавфсизлигига, балки жамият манфаатларига ҳам таҳдид солишини таъкидлаган.

Шунингдек, у иккинчи иш жойи ҳақида иш берувчига тўлиқ ахборот бермаганлиги учун ҳам айбдор деб топилган.

    Бошқа янгиликлар