АҚШда собиқ президент Дональд Трамп ва жинсий зўравонликда айбланган ва кейинроқ вафот этган миллиардер Жеффри Эпштейнни қўл ушлашган ҳолда тасвирловчи ҳайкал Вашингтондаги Миллий Малл ҳудудида иккинчи бор ўрнатилди.
Ҳайкал “Бест Friends Forever” (Абадий энг яқин дўстлар) деб номланган бўлиб, уни номаълум рассом яратган. У илк бор 2025 йил 24 сентябрда рухсатсиз тарзда ўрнатилган ва тез орада олиб ташланган эди. Кейинчалик зарурий ҳуқуқий рухсатномалар олингач, ҳайкал 2 октябрь куни яна ўз жойига тикланди.
Бу ҳайкал ижтимоий тармоқларда ва АҚШ оммавий ахборот воситаларида катта мунозараларга сабаб бўлмоқда. Кўплаб шарҳловчилар бу ишни сиёсий акс-садо берувчи санъат намунаси деб баҳоламоқда, айримлар эса бу орқали собиқ президент обрўсига путур етказилаётганини таъкидламоқда.
Ҳайкал рухсат асосида ўрнатилган бўлса-да, унинг қанча вақтгача туриши номаълум. Расмий идоралар ва жамоатчилик бу ҳолатни диққат билан кузатмоқда.