Марокашда ёшлар коррупцияга қарши кенг кўламли норозилик намойишларини бошлади. Сентябрь ойининг охирида GenZ 212 ёшлар ҳаракати томонидан уюштирилган намойишлар мамлакатнинг бир қанча йирик шаҳарларида — жумладан Рабат, Касабланка, Марракеч ва Агадирда бўлиб ўтди. Намойишчилар коррупция, 2030 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик харажатлари ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ислоҳотлар талаб қилмоқда. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар берди.
Намойишларнинг бошидан бошлаб ҳибсга олишлар қайд этилган. Касабланкада автомагистраль тўсилганидан кейин 21 киши, Берканда 50 га яқин, Работда эса 100 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Шунингдек, баъзи шаҳарлар кескинлашган, намойишчилар, хавфсизлик кучлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлган, шаҳар мулки зарар кўрган.
GenZ 212 ҳаракати 1990 йилларнинг охири ва 2010 йилларнинг бошида туғилган авлодни ифодалайди. Ҳаракат вакиллари зўравонлик қилмаслик тарафдори эканлигини билдирган бўлсада, намойишларда юз берган воқеалардан афсусда эканлигини маълум қилган.
Марокаш Ички ишлар вазирлиги рухсатсиз норозилик намойишлари сабабли қатъий чоралар кўрилганини билдирган. Ҳибсга олинганлар сони 409 нафарни ташкил этиб, улардан 193 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, 263 ҳуқуқ-тартибот ходими ва 23 нафар тинч аҳоли вакиллари жароҳатланган.
Ҳукумат жаҳон чемпионати харажатларини ижтимоий харажатлардан устувор деб билади ва намойишчилар талабларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. Бу митинглар “Зомер исёнлари” глобал тенденциясининг бир қисми бўлиб, ёшлар бошқа давлатларда ҳам коррупцияга қарши чора кўришни талаб қилмоқда.