АсосийДунё

Ғазо кўчаларида тинчлик байрами бўлиб ўтмоқда

Икки йиллик урушдан чарчаган Ғазо аҳолиси ўт очиш тўхтатилиши ҳақидаги янгиликни кўз ёш ва қувонч билан қарши олди.

'Ғазо кўчаларида тинчлик байрами бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Икки йил давом этган қонли уруш ва бомбардимонлардан сўнг Ғазо аҳолиси ниҳоят тинчлик умидини кўрди — улар ўт очиш тўхтатилиши ҳақидаги келишувни нишонлаш учун кўчаларга чиқди.

Тун бўлишига қарамасдан, минглаб одамлар шодлик билан рақсга тушиб, шиорлар айтди. Болалар ҳам катталарга қўшилиб, урушнинг тугагани ҳақидаги хабарни “байрам” сифатида қарши олди. Журналистлар жойдан репортажлар узатиб, айримлари устларидаги ҳарбий кийимларни ечиб ташлаган — бу эса жанглар сўнгги босқичга етганини англатди.

8 октябрь куни Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик режасининг биринчи босқичи бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унга кўра, гаровдаги исроилликлар 13 октябрь куни озод этилади, Исроил эса қўшинларини келишилган чизиқ ортига олиб чиқади.

Музокаралар Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида Қатар, Миср ва Туркия воситачилигида ўтди. АҚШ эса Яқин Шарқ бўйича махсус вакиллари орқали жараёнда иштирок этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда илк бор чўчқа жигарини одамга кўчириб ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:33

    'Навоийда эркак алимент талаб қилган хотинини атайлаб уриб юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:11

    Навоийда эркак алимент талаб қилган хотинини атайлаб уриб юборди

    Эркак устидан фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузиш моддаси билан иш очилган.

    'Туркияда юлдузлар гиёҳвандлик айблови билан сўроққа чақирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:32

    Туркияда юлдузлар гиёҳвандлик айблови билан сўроққа чақирилди

    Ҳадисе, Демет Эвгар ва Дилан Полат каби таниқли юлдузлардан қон намунаси олинди.

    'Ғазога ёрдам юборган флот Исроил кучлари томонидан тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:16

    Ғазога ёрдам юборган флот Исроил кучлари томонидан тўхтатилди

    Фаластин фаоллари ташкил этган кема колоннаси халқаро сувларда тўсиб қўйилди.

    'Пентагон АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун янги қирувчи самолёт лойиҳасини тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 22:21

    Пентагон АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун янги қирувчи самолёт лойиҳасини тасдиқлади

    Дастлабки серияли Ф/А-ХХ самолётлари 2030 йилларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

    'Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 18:32

    Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    Қуролли тўқнашув Афғонистон чегараси яқинидаги Оракзай туманида юз берган.