АсосийДунё

Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?

Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескин рақобат Шимолий Корея қудратини оширмоқда.

'Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?'ning rasmi

10 октябрь куни Пхенянда Корея Меҳнат партияси тузилганининг 80 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Байрам парадида ўн минглаб аскарлар қатнашди, маросимни эса партия бош котиби — 41 ёшли Ким Чен Ин минбардан кузатди.

Бугун унинг ҳокимияти ҳеч қачон бўлмагандек мустаҳкам — отаси Ким Чен Ир вафот этганига 14 йил ўтган бўлса-да, мамлакатдаги сиёсий тизим тўлиқ унинг қўлида.

Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Корея халқаро саҳнада яна муҳим ўйинчига айланмоқда. Бунга Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескин рақобат сабаб бўлган.

Эндиликда Пхенян Москва ва Пекин учун стратегик ҳамкор сифатида қаралмоқда. Россия КХДРга ёқилғи ва озиқ-овқат етказиб беради, эвазига эса шимолий кореялик ўқ-дорилар ва ҳарбийларни олади.

Собиқ дипломат ва қочқин Ли Ил Кю бу жараённи қуйидагича изоҳлади:

“Пхеняннинг Москвани қўллаб-қувватлаш қарори сиёсий жиҳатдан тўғри бўлган — бу Шимолий Кореянинг мақомини анча оширди”.

Хитой эса энди БМТ санкцияларини аввалгидек қатъий бажармаяпти. Шу боис, Пхенян ядро дастурини жадаллик билан давом эттирмоқда. АҚШ ҳарбий разведкасига кўра, 2025 йилнинг май ойида Шимолий Корея “сўнгги ўн йилликларда энг кучли стратегик позицияга” эга бўлган ва Шарқий Осиёдаги АҚШ ҳамда иттифоқчилари учун хавф манбаи сифатида баҳоланмоқда.

Ким Чен Иннинг узоқ муддатли стратегияси эса аниқ: ҳокимиятни оиласи қўлида сақлаб қолиш. Шу йўлда у ядро ва оддий қуролларни бир вақтда ривожлантириш сиёсатини йўлга қўйган. 2025 йил сентябрида бўлиб ўтган партия съездида у ядро ва анъанавий қуролланишни биргаликда ривожлантириш доктринаси эълон қилинишини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:01

    Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди

    Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.

    'Зеленский АҚШдан яна қурол сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:06

    Зеленский АҚШдан яна қурол сўради

    Украина раҳбари ушбу қуроллар фақат Россиянинг ҳарбий базасига йўналтирилишини айтди.

    'Байден простата саратони учун радиация терапиясидан ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё 12.10.2025 14:41

    Байден простата саратони учун радиация терапиясидан ўтмоқда

    Нур терапияси 5 ҳафта давом этиши кутилмоқда.

    'Трамп Хитой товарларига қўшимча 100% лик бож жорий этилишини айтди'ning rasmi

    Дунё 11.10.2025 15:45

    Трамп Хитой товарларига қўшимча 100% лик бож жорий этилишини айтди

    Хитой ҳозирча Трампнинг баёнотига ҳеч қандай изоҳ бермади.

    'Нетаньяху қонга тўймайди. Ғазодаги уруш вақтинча тугадими?'ning rasmi

    Дунё 11.10.2025 14:56

    Нетаньяху қонга тўймайди. Ғазодаги уруш вақтинча тугадими?

    Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув кучга кирди. Хўш, нималар ўзгарди?