Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Маълум қилинишича, долларнинг расмий курси 48,56 сўмга ошиб, 12 233,67 сўмни ташкил қилган. Евро курси ҳам 152,77 сўмга кўтарилиб, 14 233,88 сўм этиб белгиланган.
Россия рубли эса 2,26 сўмга юқорилади ва 154,84 сўмни ташкил этган.