АсосийЖамият

Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизмат кўрсатгани фош этилди

Рақобат қўмитаси ўтказган текширувларда кўплаб қоидабузарликлар аниқланди.

'Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизмат кўрсатгани фош этилди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигида хусусий тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишлар давомида айрим клиникалар лицензияда кўрсатилмаган хизматларни кўрсатиб келаётгани аниқланди.

Текширувлар 7 284 та клиникани қамраб олди. Улардан 2 000 таси рўйхатдаги манзилда ишлаётмагани, 4 483 тасида хизмат нархлари кўрсатилмагани маълум бўлди.

Лицензиядан ташқари фаолият ҳолатлари Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида қайд этилган.

Тегишли чоралар кўриш учун материаллар мутасадди идораларга юборилди.

    Бошқа янгиликлар