АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари аниқланди

Қашқадарёдан олиб келинган суяклар ҳеч қандай ҳужжатларсиз топилган.

'Тошкент вилоятида 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Зангиота туманида фуқароларнинг мурожаатларидан сўнг ўтказилган рейд давомида юк машинасида 3,5 тоннага яқин эшак ва қорамол суяклари аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар берилди.

Суяклар Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги чиқиндихоналардан йиғилган бўлиб, уларни ташиган ҳайдовчи ҳеч қандай ветеринария ҳужжатини тақдим эта олмаган.

Ташкилотлар томонидан ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида баённома тузилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида эшак гўшти савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳам аниқланиб, қонуний чоралар кўрилганди.

    Бошқа янгиликлар