АсосийЖамият

Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани учун ишдан олинди

Ижтимоий тармоқда тарқалган аудио ортидан бошқарма расмий қарор қабул қилди.

'Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани учун ишдан олинди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақидаги аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдириб, ҳолат ўрганилганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, 16 октябрь куни чиқарилган 844-К-сонли буйруқ асосида директор лавозимидан озод этилди.

Бошқарма педагог шаънига доғ туширувчи ҳолатларни кескин қоралашини ва бундай ҳолларда қатъий чора кўрилишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар