Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг Украинага “Tomahawk” қанотли ракеталарини етказиб бериш эҳтимоли ҳақида Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.
Путин бу ракеталар уруш майдонида вазиятни сезиларли ўзгартирмаслигини, аммо АҚШ ва Россия муносабатларига ҳамда тинчлик музокараларига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Путин ёрдамчиси Юрий Ушаковга кўра, Трамп бу фикрларни инобатга олишини билдирган ва 17 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувда бу масалани муҳокама қилиши мумкинлигини айтган.