АсосийЖамият

Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир ўқувчи шифохонага ётқизилди, икки нафарига жойида ёрдам кўрсатилди.

'Марғилонда Nexia ҳайдовчиси 3 нафар ўқувчини уриб юборди'ning rasmi

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-1 автомобилида 33-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 3 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 16 октябрь куни соат 12:30 атрофида “Баҳовуддин Марғилоний” кўчасида содир бўлган. Тез тиббий ёрдам хизматлари жабрланган болаларга биринчи ёрдам кўрсатган. Бир нафари шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар