АсосийДунё

17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди

Гумонланувчи 17 ёшли Ойсулувга нисбатан зўрлаш ва қотиллик содир этганини тасдиқлади.

'17 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс содир этган жиноятини тан олди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида содир бўлган жиноят мамлакатда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аввалроқ 17 ёшли Ойсулув исмли қиз зўрлаб, кейин ўлдириб кетилганди. Ушбу жиноятда гумонланаётган 41 ёшли Қумарбек Абдиров қотиллик бўйича терговга батафсил изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, у қизни аввал олма боғига, кейин отасининг уйига олиб бориб зўрлаган. Соат 15:30 да қизни бўғиб ўлдириб, жасадини машинасига жойлаштирган ва Кемин туманида ташлаб кетган.

Қизнинг қариндошлари унинг йўқолганини ўша куни кечқурун хабар қилишган. Абдиров пойтахт Бишкекда қўлга олинди.

Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, Абдиров аввал ҳам аёлларга нисбатан зўравонлик қилгани ва ўтмишдаги бир неча жиноятларда гумонланган. 2016 йилда одам ўлдиришга суиқасд, 2015 йилда аёлга ҳужум, 2006 йилда талончиликда айбланган. Шунга қарамай, у шартли равишда озодликка чиққан ва яна оғир жиноят содир этган.

Қозоғистон ва Қирғизистон жамоатчилиги Абдировнинг судланиши ва адолат қарор топишини талаб қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:54

    Жанубий Корея Президенти ва Исроил ўртасида дипломатик низо келиб чиқди

    Кореядаги Исроил элчихонаси The Korea Times сўровига жавобан бу масала бўйича изоҳ бермади.

    'Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:18

    Трамп дунёдаги энг катта ғалаба аркасини Вашингтонда қурмоқчи

    Америка раҳбарининг сўзларига кўра, у «дунёдаги энг катта ва энг гўзал аркага айланади».

    'Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:31

    Россияда Telegram’га кириш амалда деярли тўлиқ чекланди

    10 апрель куни Telegram’га киришда кузатилган носозликлар даражаси 95 фоизга етган.

    'Эрон вакиллари Исломободга етиб келди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:26

    Эрон вакиллари Исломободга етиб келди

    АҚШ вакиллари билан ўтказиладиган музокаралар арафасида Эрон ҳукуматининг учта самолёти Исломободга етиб келди.

    'Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:37

    Трамп Жей Ди Вэнсни Эрон бўйича музокараларга масъул қилди

    У Покистонда Эрон билан музокаралар олиб бораётган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилмоқда.

    'Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 10.04.2026 05:35

    Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилдан товон талаб қилди

    Эрон етакчиси етказилган зарар учун компенсация ундириш масаласини кўтарди.