АсосийЖамият

Қашқадарёда келин ва шериклари пул учун 61 ёшли аёлни ўлдиргани айтилмоқда

Ушбу мудҳиш воқеа 25 май куни юз бергани эълон қилинган.

'Қашқадарёда келин ва шериклари пул учун 61 ёшли аёлни ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда келин ва шериклари пул учун 61 ёшли аёлни ваҳшийларча ўлдирди деган хабар тарқалди.

Қайд этилишича, воқеа Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида содир бўлган. 23 ёшли келин йиллар давомида йиғилган маблағни қўлга киритиш мақсадида ўзининг онасидай бўлган қайнонасининг ўлимига сабаб бўлди.

2025 йил 25 май куни уйда ёлғиз қолган 61 ёшли аёлга қарши олдиндан режалаштирилган қотиллик содир этилган.

Келиннинг 32 ёшли эркак жиноий шериги уйни электр токидан узиб, кузатув камераларини ўчирган. Сўнг аёлни бўғиб ўлдириб, пулларни ўмариб, уйни ёқиб юборган.

Воқеа юзасидан келин, унинг синглиси ҳамда икки эркакдан иборат тўртлик қамоққа олинган. Жиноят иши айни пайтда Ғузор туман судида кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар