АсосийСИËСАТ

Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди'ning rasmi

 Саида Мирзиёева Қозоғистон Президент Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон Қозоғистонни ишончли иттифоқчи сифатида кўришини таъкидлади.

Президенти администрацияси рахбари учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Қозоғистон томонининг самимий қабул ва ўзбек-қозоқ дўстлиги ҳамда қардошлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун минатдорлик билдирди.

Тўқаев Мирзиёеванинг ташрифини Остона ва Тошкент ўртасидаги стратегик шерикликни илгари суришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, президентлар администрацияларининг икки томонлама алоқаларни ривожлантиришдаги ўрнига алоҳида тўхталди.

У шунингдек, Қозоғистонда 2026 йил “рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили” деб эълон қилинганини эслатиб, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибасига қизиқиш билдирди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, икки мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди'ning rasmi

    СИËСАТ 18.06.2026 07:25

    Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди

    Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

    'Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 09:02

    Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 07:04

    Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

    Президент инвесторларга янги имкониятларни очиқлади.

    'Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 05:46

    Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади

    Президентнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам фаолият юритади.

    'Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 04:46

    Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди

    Учрашувда америкалик ҳамкорларнинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятига қизиқиши ҳам алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 02:41

    Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан учрашди

    Учрашувда Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси делегацияси билан ўтказилаётган музокаралар аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.