Маълумотларга кўра, мамлакатимизда умумий инфляция даражаси 2022 йилдаги 12,3 фоиздан 2025 йил сентябрь ойида 8 фоизгача пасайган. Бу сўнгги йилларда нархлар барқарорлашиб бораётганини кўрсатади.
Инфляцияси 10 фоиздан юқори бўлган товар ва хизматлар улуши 2022 йилда 52 фоиз бўлган бўлса, 2025 йил сентябрь ойида 14 фоизга камайган. Бу эса ички бозорда нархлар барқарорлиги ошиб бораётганидан далолат беради.
Йил давомида айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайган. Хусусан, овқат ёғи 59,2 фоиз, помидор 31,5 фоиз, сабзи 57,5 фоиз, картошка — 8,1 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, айрим маҳсулотлар нархи ошган. Қовоқ 10,9 фоиз, лимон 52,6 фоиз, бақлажон 22,3 фоизга ошган.
Йиллик ҳисобда айрим ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳам ошган. Хусусан, пропан +7,0 фоиз, табиий газ +11,0 фоиз, фезодорант +10,5 фоизни ташкил этади.
Бироқ айрим товарлар нархи пасайган. Хусусан, қоғоз (А4) 3,7 фоиз, метан –19,3 фоизга пасайгани қайд этилган.
Хизматлар соҳасида айрим хизматлар нархининг пасайиши кузатилган. Хусусан, суғурта 3,1 фоиз, микромолиявий хизматлар –2,6 фоизга пасайган.
Бироқ қуйидаги соҳаларда ўсиш қайд этилган. Автомобиль ҳайдовчилик курслари — +73,3 фоиз, транспорт хизматларида +57,8 фоиз ўсиш қайд этилган.
Бир сўз билан айтганда, истеъмол нархлари индекси бўйича таҳлилларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг 68 фоизи нархи ўсган, 32 фоизи пасайган. Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 86 фоизи ўсган, 14 фоизи арзонлашган.
Хизматлар соҳасида эса 90 фоиз нархлар ўсган, 10 фоизида пасайиш кузатилган.