Исроил қўшинлари АҚШ воситачилигидаги келишувнинг биринчи босқичига кўра чекинган.
Якшанба куни Исроил Мудофаа кучлари баёнотида, "террорчилар Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ ҳудудида террорчилик инфратузилмасини йўқ қилиш операциясини ўтказаётган ИД қўшинларига танкга қарши ракета ва кичик қуроллардан ўқ узгани"ни айтди.
Бунга жавобан ИД таҳдидни бартараф этиш ва террорчилик фаолияти учун фойдаланиладиган туннел шафталари ва ҳарбий иншоотларни йўқ қилиш мақсадида ҳудудга зарба беришни бошлади”.
Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида уюштирилган ҳужумни “сулҳ битимини қўпол равишда бузиш” эканини айтди ва қатъий чора кўришга ваъда берди.