АсосийДунё

Хитой АҚШни стратегик аҳамиятга эга киберҳужумларда айблади

АҚШ разведкаси Хитойнинг Миллий вақт хизматига бузиб кириб, тизимларни издан чиқаришга уринган.

'Хитой АҚШни стратегик аҳамиятга эга киберҳужумларда айблади'ning rasmi

Хитой АҚШни ўзининг Миллий вақт хизмати марказига киберҳужум уюштириб, марказ ходимлари устидан жосуслик мақсадида маълумотлар ўғирлаганликда айблади. Бу ҳақда мамлакат Давлат хавфсизлик вазирлиги WeChat’даги расмий саҳифасида хабар берди.

Расмий Пекиннинг баёнотига кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (НСА) 2022 йилдан буён марказ тармоқларига ва ходимларнинг мобил қурилмаларига кириб, маълумот тўплаб келган. Хитой томони АҚШ разведкаси хорижий бренд смартфонларининг хабар алмашиш тизимидаги заифликдан фойдаланганини таъкидламоқда.

2023–2024 йилларда эса АҚШ марказнинг ички тармоқларига чуқур кириб борган ва юқори аниқликдаги вақтни ўлчаш тизимини издан чиқаришга уринган. Бу тизимлар алоқа, молия, транспорт ва мудофаа каби соҳаларда вақт синхронизациясини таъминлайди.

Ҳозирча Вашингтон бу айбловларга расман жавоб бермаган. Миллий вақт хизмати маркази Циан шаҳрида жойлашган бўлиб, бутун Хитой бўйлаб вақтни аниқ мувофиқлаштириш вазифасини бажаради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украина Россия уруши тугайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:15

    Украина Россия уруши тугайдими?

    Мен ишонаманки, президент Трамп бу урушни тугатишга жиддий таъсир кўрсата олади—Зеленский.

    'Шимолий кореялик ҳарбий Жанубга қочиб ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:45

    Шимолий кореялик ҳарбий Жанубга қочиб ўтди

    Демаркация чизиғини кесиб ўтган аскар қўлга олинди.

    'Яманда ҳусийлар 20 нафар БМТ ҳодимини ҳибсга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:29

    Яманда ҳусийлар 20 нафар БМТ ҳодимини ҳибсга олди

    Ходимлар жосусликда айбланди, уларнинг айримлари сўроқдан сўнг озод қилинди.

    'Тартибсизликлар сабаб Тел-Авив дербиси бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:37

    Тартибсизликлар сабаб Тел-Авив дербиси бекор қилинди

    “Ҳапоэл” ва “Маккаби” ўйинида тутунли гранаталар ва салютлар қўлланилди, 21 киши қўлга олинди

    'Байден даволанишни бошлагандан бери илк бор кўриниш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Байден даволанишни бошлагандан бери илк бор кўриниш берди

    АҚШнинг собиқ президенти юзидаги чандиқ билан омма олдига чиққан.

    'Гонконгда юк самолёти денгизга қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:50

    Гонконгда юк самолёти денгизга қулади

    Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди.