19 октябрь куни Жанубий Корея ҳарбийлари Шимолий Корея ҳарбийсини қўлга олди. У икки давлат ўртасидаги қаттиқ қўриқланадиган чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, воқеа чегаранинг марказий қисмида содир бўлган. Ҳарбий демаркация чизиғини босиб ўтган шимоллик аскар дарҳол аниқланиб, стандарт тартибда ушланган.
Бу — Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мëн ҳокимиятга келганидан бери Шимолий Корея ҳарбий хизматчисининг Жанубга қочган илк ҳолатидир.
Ҳозирда мутасадди идоралар аскарнинг қочиш сабаблари ва ҳолат юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Корея Республикаси расмийларига кўра, 2024 йилда Жанубий Кореяга қочган шимолликлар сони 236 нафарга етган бўлса-да, уларнинг фақат уч нафари бевосита ушбу хавфли чегарани кесиб ўтган.