АсосийЖамият

Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди

Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ ташкилотнинг 740 мингдан ошиқ ходими мол-мулк ва ер солиғидан қарздор.

'Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ ташкилотнинг 740 мингдан ошиқ ходимида мол-мулк ва ер солиғидан қарздорликлар мавжуд. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Билдирилишича, 2025 йил 15 октябрь ҳолатига 173 391 та ташкилотнинг 747 940 ходимида 882 939 солиқ объекти бўйича 831,5 миллиард сўм тўланмаган солиқ қарздорлиги мавжуд.

Бунда 501,2 миллиард сўм ер солиғи бўлса, 330,3 миллиард сўм мол-мулк солиғидир.

Энг кўп қарздорлик 644,9 миллиард сўм солиқ қарзи билан тижорат ташкилотлари ва 150,8 миллиард сўм қарз билан бюджет ташкилотлари ходимлари ҳисобига тўғри келган. Шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилот ишчиларининг 35,8 миллиард сўм солиқ қарзи мавжуд.

Тижорат ташкилотларидан саноат соҳасидаги 20,8 мингта ташкилотда ишловчи 130,1 минг нафар ходимнинг 140,7 миллиард сўм, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 50,9 мингта ташкилотда ишловчи 88,8 минг нафар ходимнинг 138,6 миллиард сўм, савдо соҳасидаги 41,3 мингта ташкилотда ишловчи 71,6 минг нафар ишчининг 116 миллиард сўм, қурилишларда 10,1 мингта ташкилотда ишловчи 58,6 минг нафар ишчининг 90,3 миллиард сўм солиқдан қарзи бор.

Бундан ташқари, ташиш ва сақлаш соҳасида 5,4 мингта ташкилотда 33,2 минг ходимда 30,6 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда 4,3 мингта ташкилотда 10,4 минг ходимнинг 11,7 миллиард сўм, ахборот ва алоқа соҳасида 2,2 мингта ташкилотнинг 9,6 минг ишчисида 8,7 миллиард сўм ҳамда бошқа фаолият турларида 16,8 мингта ташкилотда 65,4 минг нафар ходимнинг 79,8 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қарздорлиги мавжуд.

Ишчилари энг кўп солиқ тўлаши лозим бўлган ТОП-3 ташкилотлар:

“Темирйўлларинфратузилма” АЖ — 4 миллиард сўм;

“Олмалиқ Конь-металлургия комбинати” АЖ — 3,3 миллиард сўм;

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ — 3,3 миллиард сўм.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 9-синф ўқувчи қизлари оммавий муштлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:11

    Самарқандда 9-синф ўқувчи қизлари оммавий муштлашди

    Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

    'Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди

    Улар минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади

    Барча пешлавҳалар, ахборот белгилардаги ёзувлар ва расмий ҳужжатлардаги номлар лотин ёзувида янгиланади.

    'Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади

    Шунингдек, сифатсиз товарларни ихтиёрий равишда олиб қўйган тадбиркорлар ҳуқуқий рағбатлантириши мумкин.

    'Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди

    Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга тўловлар тўланмагани аниқланди.

    'Тошкентда цех ёниб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Тошкентда цех ёниб кетдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий изоҳ берилди.