АсосийДунё

Россиянинг Новосибирск вилоятидаги мигрантлар учун патент нархи 37 фоизга ошади

Ўзгариш 2026 йилдан кучга киради ва патентнинг янги қиймати 10 минг 860 рублни ташкил этади.

'Россиянинг Новосибирск вилоятидаги мигрантлар учун патент нархи 37 фоизга ошади'ning rasmi

Жорий йилда Россиянинг Новосибирск вилоятига иш излаб борган меҳнат мигрантлари сони 113 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда мазкур ҳудуд бўйича Миграция масалалари бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Новосибирскка борганлар орасида ўзбекистонликлар сони энг юқори. Иккинчи ўринни тожикистонлик фуқаролар эгалласа, учинчи поғонада қирғизистонлик ва қозоғистонликлар турибди. Фақат ишлаш мақсадида ташриф буюрувчи мигрантлар учун патент нархи 2026 йилда 37 фоизга оширилиши белгиланган. Яъни патентнинг янги қиймати 10 минг 860 рублни ташкил этади.

Новосибирск вилояти меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири Елена Бахаревага кўра, мазкур ўзгариш орқали вилоят бюджети тахминан 2,5 миллиард рублга тўлдирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, биринчи витсе-губернатор Владимир Знатков патент асосида ишловчи чет элликларни ишга қабул қилишга қўйилган тақиқлар доирасини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бунгача уларга алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси, такси хизматлари ҳамда мактабгача таълим соҳасида фаолият юритишга чекловлар мавжуд эди.

Эндиликда ушбу рўйхатга янги тақиқлар қўшилган: автомобиль орқали юк ташиш, офис, шифохона ва таълим муассасаларидаги ижтимоий ошхоналар ҳамда буфетлар фаолияти, шунингдек, спорт соҳасида ишлаш. Вилоят ҳокимиятига кўра, бу соҳаларда ишга қабул қилишда Россия фуқароларига устуворлик берилади.

Миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш ишлари ҳудудда изчил давом этмоқда. Жорий йилнинг 10 сентябрь куни мигрантларни легаллаштириш учун Президент фармони билан белгиланган муддат якунланган. Шу муносабат билан Россияда рухсатномасиз бўлиб турган чет эл фуқаролари ўз ҳуқуқий мақомини расмийлаштириши ёки мамлакатни тарк этиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аёл 15 йилда 400 та пластик операция ўтказди'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 17:58

    Аёл 15 йилда 400 та пластик операция ўтказди

    У бу учун тахминан 210 минг доллар сарфлаган.

    'Испанияда қора мушукларни боқиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 17:25

    Испанияда қора мушукларни боқиш тақиқланди

    Бу вақтинчалик чеклов экани айтилмоқда.

    'Украина Россия уруши тугайдими?'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 16:15

    Украина Россия уруши тугайдими?

    Мен ишонаманки, президент Трамп бу урушни тугатишга жиддий таъсир кўрсата олади—Зеленский.

    'Шимолий кореялик ҳарбий Жанубга қочиб ўтди'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 14:45

    Шимолий кореялик ҳарбий Жанубга қочиб ўтди

    Демаркация чизиғини кесиб ўтган аскар қўлга олинди.

    'Яманда ҳусийлар 20 нафар БМТ ҳодимини ҳибсга олди'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 14:29

    Яманда ҳусийлар 20 нафар БМТ ҳодимини ҳибсга олди

    Ходимлар жосусликда айбланди, уларнинг айримлари сўроқдан сўнг озод қилинди.

    'Хитой АҚШни стратегик аҳамиятга эга киберҳужумларда айблади'ning rasmi

    Дунё 20.10.2025 13:48

    Хитой АҚШни стратегик аҳамиятга эга киберҳужумларда айблади

    АҚШ разведкаси Хитойнинг Миллий вақт хизматига бузиб кириб, тизимларни издан чиқаришга уринган.