АсосийЖиноят

Манзил колония маҳкуми қочиб, 3-синф қизни зўрлади

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида манзил колониядан қочган маҳкум вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилгани аниқланди.

'Манзил колония маҳкуми қочиб, 3-синф қизни зўрлади'ning rasmi

ИИВ маълумотига кўра, 1994 йилда Фарғонада туғилган М.Т. илгари Жиноят кодексининг 118-моддаси билан 16 йилга озодликдан маҳрум этилган ва жорий йилда манзил колонияга ўтказилган. У 16 октабрь куни қочиб кетган ва шу куни 3-синфда ўқийдиган қизга уяларсиз ҳаракатлар содир этган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олингани маълум қилинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Наманган вилоятида 7 ёшли қиз қариндоши томонидан зўрлангани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар