АсосийЖамият

Ургутда мактаб ўқувчиларининг жанжаллашиши ортидан 12 ота-онага нисбатан чора кўрилди

9-синф ўқувчи қизлар орасидаги можаро юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

'Ургутда мактаб ўқувчиларининг жанжаллашиши ортидан 12 ота-онага нисбатан чора кўрилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчи-қизлари ўртасида юзага келган жанжал юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, 13 октябрь куни 9-”А” синф ўқувчиси Ф.Ф. ва 9-”Б” синф ўқувчиси Р.Г. ўз яшаш хонадонларида телефон орқали оғзаки тортишиб қолган. Можаро эртаси куни, 14 октябрда, мактаб дарслари тугаганидан сўнг Қоратепа маҳалласидаги Сарбозор кўчасида соат 14:20 ларда давом этган.

Жанжал пайтида бошқа синфдошлар ҳам воқеа жойида бўлган. Ҳолат юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилган. Туман ИИБ томонидан ушбу ҳодисада иштирок этган жами 12 нафар ўқувчининг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар