АсосийДунё

Японияда илк бор аёл бош вазир этиб сайланди

Санаэ Такаити Япония тарихида бош вазир бўлган биринчи аёлга айланди. У 64 ёшда ва консерватив қарашлари билан танилган.

'Японияда илк бор аёл бош вазир этиб сайланди'ning rasmi

Япония парламенти 64 ёшли Санаэ Такаитини мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлади. Шу тариқа у Японияда бу лавозимга келган илк аёл бўлди. У 6-октабр куни ҳукмрон Либерал-демократик партия етакчиси этиб сайлангач, биринчи сиёсий синов — коалициядаги Комейто партиясининг чиқиб кетишига дуч келди.

Такаити ўзининг илк ташқи сиёсий синови сифатида 27-октабр куни АҚШ президенти Доналд Трампни қабул қилиши кутилмоқда. Бош вазир сифатида у аёллар саломатлиги ва жамиятдаги ролига эътибор қаратишни ваъда қилган.

Бироқ у турмушда ягона фамилияни мажбурий сақлаш қонуни ва бир жинсли никоҳларни рад этиши билан танқид остида қолмоқда. Такаити шунингдек, аёлларнинг императорлик тахтига чиқишини қўллаб-қувватламайди.

    Бошқа янгиликлар